Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида товарларнинг айрим турларига нисбатан амалга ошириладиган божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида Битим
781

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида товарларнинг айрим турларига нисбатан амалга ошириладиган божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги, кейинги ўринларда “Томонлар” деб аталувчилар,

миллий қонунчилик ва улар иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоқистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 31 октябрдаги Божхона ишларида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга асосланган ҳолда,

божхона назоратининг замонавий шакллари ва усулларини ривожлантиришнинг устувор аҳамиятидан келиб чиқиб,

ўзаро савдони ривожлантириш, товарларни божхона таомиллари/божхона режимига йўналтириш, божхона юк декларацияларини тақдим қилишни тезлаштириш ҳисобидан божхона операцияларини фаоллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият субъектларига қулай шароитлар яратиш заруриятини инобатга олиб,

Томонлар ўртасида божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назоратидан ўтказишни тезлаштиришда электрон маълумот алмашиш йўналишида божхона назоратини фаоллаштириш муҳимлигини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар,

 1-модда

Мазкур битим мақсадларида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:

божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш – товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона органи мансабдор шахсларининг чегара ўтказиш пунктларида, божхона чегараси орқали ўтказиш пунктида жойлашган мазкур Битимнинг иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан божхона кўздан кечирувини (божхона кўриги) ўтказмасдан божхона назоратини амалга ошириш фаолияти;

идентификациялаш воситалари –томонлар божхона органлари томонидан ишлаб чиқарилган ёки жорий қилинган, товарларга рухсат этилмаган ҳаракатларни амалга оширишни, уларни алмаштириш ёки қалбакилаштиришни олдини олишга қаратилган пломбалар, муҳрлар, рақамли ёки ҳарфли маркалар, идентификациялаш белгилари ва бошқа божхона идентификациялаш воситалари.

Божхона мақсадларида идентификациялаш воситалари сифатида Томонлар божхона органлари, шунингдек, товарларни жўнатувчилар ва ташувчилар томонидан қўлланиладиган пломбалар, муҳрлар ёки идентификациялашнинг бошқа воситалари сифатида тан олинади.

товарлар келиб тушадиган мамлакат товарларни божхона назорати остида олиб кириладиган давлат ҳудуди;

товарлар жўнатган мамлакат –товарларни божхона назорати остида ташиш бошланадиган давлат ҳудуди.

 2-модда

 Томонлар мазкур Битимни амалга ошириш учун томонлар давлатларининг қуйидаги божхона органларига ваколат тақдим этадилар:

Ўзбекистон Республикасида – Давлат божхона қўмитаси;

Қозоқистон Республикасида – Молия вазирлиги.

Юқорида номлари кўрсатилган давлат органларининг номланиши ва ваколатларида ўзгаришлар вужудга келганда, Томонлар бу ҳақда дипломатик каналлар орқали ўз вақтида бир-бирларига маълум қиладилар.

3-модда

 Томонлар қуйидаги мақсадларда ҳамкорлик қиладилар:

божхона назоратидан яшириш йўли билан хавфли ва Томонлар ҳудудига олиб кириш таъқиқланган юкларни ташиш хавфларини, ёки томонлар учун аҳамиятга эга бўлган бошқа хавфларни минималлаштириш;

товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона органининг, товарлар жўнатган мамлакат божхона органи томонидан ўтказилган божхона назоратининг алоҳида натижаларини тан олиш;

товарларни божхона транзитининг божхона режими/божхона таомилларига жойлаштириш, божхона режими/божхона таомилларини якунлаш воситасида, Томонлар ҳудудига товарлар кириб келиши билан боғлиқ божхона операцияларини амалга оширишни тезлаштириш;

божхона назорати объектлари ва шаклларини танлаш учун, мазкур Битимга асосан хавфлар тизими билан ишлаш доирасида алмашиладиган маълумотлардан фойдаланган ҳолда божхона назоратининг самарадорлигини ошириш.

Мазкур Битимни амалга ошириш ноқонуний рақобат муҳитини келтириб чиқаришни истисно қилади.

4-модда

 Мазкур Битим доирасида томонлар қуйидаги ўтказиш пунктларидан фойдаланадилар:

Ўзбекистон Республикасида – “Довуд – Ота” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“Довуд – Ота” божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Тажен” кўп тармоқли автомобил ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Гулистон” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“Сирдарё” божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Атамекен” кўп тармоқли автомобил ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Яллама” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“Яллама” божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Б.Конысбаев” кўп тармоқли автомобил ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Зангиота” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“Навоий” божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Капланбек” кўп тармоқли автомобил ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Ғишт кўприк” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“Ғишт кўприк” божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Жибекжолы” кўп тармоқли автомобил ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Тошкент” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“С.Нажимов” божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Казыгурт” кўп тармоқли автомобил ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Қорақалпоғистон” халқаро автомобил ўтказиш пункти (“Қорақалпоғистон” темир йўл божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Бейнеу” кўп тармоқли темир йўл ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Сирдарё” халқаро темир йўл ўтказиш пункти (“Хавает” темир йўл божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Мактаарал” кўп тармоқли темир йўл ўтказиш пункти;

Ўзбекистон Республикасида – “Келес” халқаро темир йўл ўтказиш пункти (“Чуқурсой” темир йўл божхона пости), Қозоқистон Республикасида – “Сарыагаш” кўп тармоқли темир йўл ўтказиш пункти.

5-модда 

  1. Товарлар ҳаракати бошланадиган товарлар жўнатган мамлакат божхона органи, халқаро ташув амалга ошириладиган транспорт воситасига идентификациялаш мосламаларини ўрнатиш ва товарларни божхона назоратидан ўтказиш билан боғлиқ барча зарурий расмиятчиликларни амалга оширади.

Томонлар халқаро ташиш амалга ошириладиган транспорт воситаларига ва товарларни ташиш ҳужжатларига идентификациялаш воситаларини қўллашни келишиб оладилар ва идентификациялаш воситалари шакллари нусхаларини ўзаро алмашадилар.

Томонлар транспорт воситаларининг (контейнерлар) юк бўлимлари қулфлаш қурилмаларига осиладиган идентификациялаш воситалари (муҳрлар), ўзларининг техник характерига кўра уларни юк ташишнинг бутун даврига қўллашни таъминлаши керак.

  1. Товарлар жўнатилган мамлакат ҳудудида божхона назоратидан ўтказилган товарлар, товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона ҳудудида божхона назоратидан ўтказилмайди. Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
  2. товарлар жўнатилган мамлакат божхона хизмати томонидан ўрнатилган идентификация воситасининг бутунлигига шикаст етказилган ёки уларни ўрнатиш тартиби бузилган ҳолларда;
  3. товар ҳужжатларида идентификациялаш воситалари бўлмаганда ёки уларни ўрнатиш тартиби бузилганда;
  4. товарлар жўнатилган мамлакат божхона органи томонидан ўрнатилган идентификациялаш воситаларининг, товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона органлари томонидан мазкур Битимга мувофиқ олдиндан жўнатилган намуналарга мувофиқ келмаслиги;
  5. юк жўнатиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар ва товарлар жўнатилган мамлакат божхона органи томонидан олдиндан тақдим қилинган маълумотлар ўртасида фарқларнинг мавжудлиги;
  6. Томонлар қонунчилик меъёрларини бузиш хавфлари.
  7. Мазкур Битим талабларига мувофиқ жўнатилган товарлар етиб келганда, товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона органи божхона тартиб-таомилларини тезлаштириш мақсадида ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни амалга оширади:

мазкур Битимнинг иловасида кўрсатилган товарларни биринчи навбатда чиқариб юборилишини таъминлаш;

мазкур Битимга асосан, хавфни баҳолашда олдиндан алмашилган маълумотларда кўрсатилган ҳолатлардан фойдаланган ҳолда божхона назорати даражасини камайтириш;

рус ва инглиз тилларида тақдим қилинган транспорт ва юк ташиш ҳужжатларини давлат тилига таржима қилишни талаб қилмаслик.

6-модда

 Мазкур Битимнинг бандлари, унинг иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан қўлланилади.

Транспорт воситасида мазкур Битимнинг иловасида кўрсатилган товарлардан ташқари, ушбу иловада кўрсатилмаган бошқа товарлар ташилаётган бўлса, мазкур битимнинг бандлари ушбу автомобил воситасида ташилаётган барча товарларга нисбатан тадбиқ қилинмайди.

Мазкур Битимда кўрсатилган ҳолатлар, унинг иловасида кўрсатилган товарларга нисбатан фитосанитар назорат (назорат) ўтказишни истисно қилмайди.

 7-модда

 Ҳар бир томон ўзаролик асосида қуйидаги шартларда божхона назорати натижаларини тан олади:

- олдиндан тўпланган маълумот бир давлат бошқа органи томонидан иккинчи давлат божхона органига тақдим қилинганда;

- транспорт юк ҳужжатларида кўрсатилган товарлар ҳақида маълумот, олдиндан берилган маълумотларга мувофиқ келган ҳолатларда.

Божхона назоратининг натижаларини ўзаро тан олиш мақсадида товарлар жўнатган мамлакат божхона органи қуйидагиларни амалга оширади:

- миллий қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган тартибда божхона назоратини амалга ошириш, шунингдек товарларни божхона кўригидан ўтказиш, товар юк ҳужжатларида ва божхона декларацияларида тақдим қилинган маълумотларнинг ўзаро мувофиқлигини текшириш;

- транспорт воситаларининг юк бўлимларига идентификациялаш воситаларини ўрнатиш;

- товар кузатув ҳужжатларини кўздан кечириш;

- товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона органларига жўнатилаётган товарлар тўғрисида олдиндан маълумотлар бериш.

 8-модда

 Томонлар божхона органлари қуйидаги ҳолатларда транспорт юк бўлимларини очиш ҳуқуқига эга:

- божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товар божхона қонунчилигини бузиш предмети ёки давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд бўлганда;

- хавфларни баҳолаш ва хавфларни бошқариш тизими натижаларини баҳолаш асосида.

9-модда

Мазкур битим доирасида олдиндан берилган маълумотлар бевосита мазкур Битимда кўрсатилган мақсадлар учун ишлатилади. Мазкур маълумотлар, томонларнинг қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, уларни тақдим қилган томоннинг ёзма розилигисиз учинчи томонга берилиши мумкин эмас.

Мазкур Битимга асосан, конфиденциал характердаги маълумотларни тақдим қиладиган Томон, мазкур маълумотларнинг, уни ташувчининг ва у сақланадиган мосламаларнинг конфиденциал характердалигини маълум қилади. Мазкур маълумотларни қабул қилувчи томонлар ўзларининг миллий қонунчилигига асосан сақланишини таъминлаши шарт.

Олдиндан бериладиган маълумот рус тилида тақдим қилинади.

Томонлар товарлар келиб тушадиган мамлакат божхона органига мазкур Битим ижросини таъминлаш мақсадида товарлар ва транспорт воситалари ҳақидаги олдиндан бериладиган маълумотларни  хавфларни бошқариш миллий тизимидан фойдаланган ҳолда тақдим қилишни таъминлайдилар.

 10-модда

 Мазкур Битимни амалга ошириш мақсадида Томонлар музокаралар ўтказадилар ва бир-бирларига олдиндан маълумот алмашишда зарур бўладиган ахборот-таҳлилий материаллари тақдим қиладилар.

11-модда

 Томонларнинг ўзаро аҳдлашувга мувофиқ мазкур Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. Бундай ўзгартириш ва қўшимчалар Протокол билан расмийлаштирилади ва мазкур битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Улар мазкур битимнинг 12-моддасига белгиланган тартибда кучга киради.

Томонлар ўртасида мазкур Битимнинг бандларини шарҳлаш ва амалга ошириш бўйича юзага келадиган низолар музокаралар ва консультациялар ўтказиш асосида ҳал қилинади.

 12-модда

 

Мазкур Битим 5 йил муддатга тузилади, ушбу муддат тугаши билан, агар томонлардан бири дипломатик каналлар орқали уни узайтирмаслик тўғрисида 6 ой олдин ёзма хабарнома бермаса, унинг амал қилиш муддати бевосита келгуси 5 йилга узайтирилади.

Битим икки асл нусхада ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида тузилган. Барча матнлар бир хил юридик кучга эга. Мазкур битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида товарларнинг айрим турларига нисбатан амалга ошириладиган божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисида Битимнинг иловаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ўртасида товарларнинг айрим турларига нисбатан амалга ошириладиган божхона назорати натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим объекти бўлган товарлар

 1-жадвал

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди

Ўзбекистон Республикасидан Қозоқистон Республикасига олиб кириладиган товарлар

1

Сабзавот ва айрим озиқбоп илдизмевали ва тугунак мевали ўсимликлар

07 гуруҳ

2

Озиқбоп мевалар ва ёнғоқлар

08 гуруҳ

3

Сабзавот, мева, ёнғоқ ва ўсимликларнинг бошқа қисмларидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар

20 гуруҳ

4

Қовурилмаган ёки бошқа усулда тайёрланмаган, тозаланган ёки тозаланмаган, майдаланган ёки майдаланмаган ерёнғоқ

1202 гуруҳ

Мазкур Битимнинг объектларини аниқлашда МДҲ нинг ТИФ ТН кодидан фойдаланиш зарур

 2-жадвал

Товарларнинг номи

ТИФ ТН коди

Қозоқистон РеспубликасиданЎзбекистон Республикасига олиб кириладиган товарлар

1

 Дон маҳсулотлари

10 гуруҳ

2

Ёғоч, ёғоч материаллари, целлюлоз-қоғоз маҳсулотлари

44-49 гуруҳлар

Мазкур Битимнинг объектларини аниқлашда Евро Осий иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг  ТИФ ТН кодидан фойдаланиш зарур

 

19.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг