Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг давлат харидларини ўтказиш бўйича одоб-ахлоқ қоидалари
945

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг давлат харидларини ўтказиш бўйича одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда – Қоидалар) Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисидаги”ги қонунининг 38-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Давлат божхона хизмати органлари ходимлари товарлар (ишлар, ҳизматлар) харидини амалга ошириш жараёнида ушбу Қоидаларга риоя қилади.

1. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида қуйидаги принциплар асосида иш юритилади:

буюртмачининг касбий маҳорати;

асосланганлик ва шаффофлик;

холислик ва мутаносиблик;

ягона давлат харидлари тизимига амал қилиш;

молиявий маблағлардан тежамкорлик асосида самарали ва оқилона фойдаланиш;

коррупцияга йўл қўймаслик.

2. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнига маъсул этиб бириктирилган ҳодим ҳамда харид комиссияси аъзолари касбий тайёргарлиги жиҳатидан ўрнатилган талабларга жавоб бериши лозим.

3. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнидаги манфаатлар тўқнашувини олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор берилади:

давлат харидлари билан шуғулланувчи ходимлар ҳамда комиссия аъзолари харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишда шахсий нафни кўзлаган ҳолда танловни амалга оширишлари мумкин эмас;

давлат харидлари билан шуғулланувчи ходимлар ҳамда комиссия аъзолари манфаатдорнинг исталган потенциали, тахмин қилинаётган ёки мавжуд тўқнашуви ҳақидаги ахборотни билган тақдирда зудлик билан ошкор этишлари ҳамда бевосита раҳбариятга хабар беришлари керак;

манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотларни олган раҳбарият унинг олдини олиши ёки бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши даркор.

4. Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги лозим:

иштирокчиларнинг камситилишига, иштирокчиларга зарар етказилишини келтириб чиқарадиган бошқа бир иштирокчига имтиёзлар ва преференциялар берилишига;

давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланмаган усулларини қонунга хилоф равишда танланилишига ҳамда иштирокчиларига таъсир ўтказилишига;

иштирокчиларнинг қатнашиши тўғрисидаги ахборотларни ошкор этилишига, уларнинг сонини асоссиз равишда чеклашга ҳамда малакасига қўйилган талабларнинг оширилишига (қонун ҳужжатларда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно);

нархларни ва иштирокчиларни саралаш натижаларини ўзгартириб ёки ёлғондан кўрсатилишига;

давлат харидлари таркибига технологик ва функционал жиҳатдан ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) киритилишига.

5. Ходимлар томонидан қоидалар бузилиши аниқланган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

3.07.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг