Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўп бериладиган саволлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2007 йил 20 сентябрда 1717-сон билан рўйхатга олинган “Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги Низом”нинг 9-бандига асосан ташқи савдо бўйича якуний жамланма маълумотларни шакллантириш, уларни нашр қилиш ва фойдаланувчиларга зарур кесимларда тақдим этиш Давлат статистика қўмитаси томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 13 моддасига кўра жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради. Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 19 моддасига кўра мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар ва, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотнинг давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олиш учун юридик шахс энг кам ойлик иш ҳақининг бир минг баравари миқдорида божхона тўловларини таъминлаши зарур бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 279-моддасига асосан, ариза, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсатнома олиш тўғрисидаги аризага Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Малака аттестатини олганидан ёки унинг амал қилиш муддати узайтирилганидан кейин икки ярим йил ўтгач, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитганлик учун божхона йиғимларини тўлаган ҳолда.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2278 - 2271022717 - 22720 ва 22725-моддалари бўйича божхона ҳуқуқбузарликларини содир этгани муносабати билан бир йил ичида икки мартадан кўп маротаба жавобгарликка тортилганда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорининг 1-Иловаси билан тасдиқланган “Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 4-бўлими мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда нарх белгилаш йўналишига бағишланган. Мазкур бўлимда:

“Экспорт контрактлари жаҳон бозорларидаги конъюнктура нархларидан келиб чиқиб Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий ишлайдиган мева-сабзавот майдончаларининг ярмарка савдолари якунлари бўйича шаклланадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор нархлари асосида тузилади.

“Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлар даражаси тўғрисида ахборот эълон қилинади.

Бунда экспорт контрактлари контракт тузилган кунда “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузилади.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг божхона расмийлаштируви экспорт контрактларида кўрсатилган нархлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.” 

Янги таҳрирдаги Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартнома маълумотларига киритилган ўзгартиришларни хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик манзили жойлашган ҳудудий божхона бошқармаларининг Валюта назорати бўлими ёки гуруҳлари томонидан тасдиқлаш имконият яратиган.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасига асосан, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда божхона божи, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона йиғимлари тўланади. Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Бунда:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2009 йил 5 августдаги ПҚ-1169-сон қарорига асосан импорт божхона божи;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ акциз ва қўшилган қиймат солиғи;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида” 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига мувофиқ божхона йиғимлари ундирилади.

Шу билан бирга, Божхона кодексининг 300-моддасига мувофиқ, агарда ТИФ қатнашчиси товар ва транспорт воситаларини декларациялаш вақтида божхона органларига товарнинг келиб чиқиш сертификатини тақдим этганда, рўйҳатлар асосида:

“Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим иштироклари бўлган давлатлар” рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель)га кирувчи давлатларда ишлаб чиқарилган товар ва автотранспорт воситаларига товарнинг мамлакат келиб чиқиш сертификати тақдим этилган тақдирда божхона божи ундирилишидан озод этилади;

“Энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар” Рўйхати (рўйхат рақами 429, 1998 йил 8 апрель)га кирувчи давлатларда ишлаб чиқарилган товар ва автотранспорт воситаларига товарнинг мамлакат келиб чиқиш сертификати тақдим этилган тақдирда божхона божи бир баровар миқдорида ундирилади;

Қолган холатларда божхона божи ставкаси икки баровар миқдорда ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 августдаги “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1169-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ импорт божхона божи ставкалари белгиланган.

Мазкур қарор билан ТИФ ТН коди 1901 10 000 0 бўлган товарларга қуйидаги импорт божхона божи белгиланган:

(Жадвал рус тилида тақдим этилмоқда)

ТН ВЭД код

Наименование позиции

Ставка пошлины

(в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)

1901 - 1905 (кроме 1901 10 000 0*, 1901 90 990 0* (только компоненты для производства детского питания))

Экстракт солодовый, готовые пищевые продукты из муки тонкого и грубого помола, крупы, крахмала или солодового экстракта, не содержащие какао, или содержащие менее 40 мас. % какао, в пересчете на полностью обезжиренную основу; макаронные изделия; тапиока и ее заменители; готовые пищевые продукты, хлеб, мучные кондитерские изделия, кроме:

30


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 августдаги 1169-сонли қарорининг 1-иловаси кўрсатилган изоҳга мувофиқ «*» - белгиси божхона божининг 0% ставкаси қўлланилиши тўғрисида кўрсатиб ўтилган.

Ушбу қарорнинг нормаларидан келиб чиқиб, ТИФ ТН коди 1901 10 000 0 бўлган товарларга нисбатан божхона божининг 

0% ставкаси қўлланилади.

Мазкур жавоб хати Сизни қаноатлантирмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи идораларга ёки суд органларига мурожаат қилиш хуқуқига эга эканлигингизни билдириб ўтамиз.

Четдан олиб келинган маҳсулотларга божхона юк декларацияси тақдим этиб, расмийлаштирилгандан сўнг, маҳсулот юк ҳужжати ва қадоқдаги миқдоридан ошиқча чиққани аниқланганда, агар қонун бузилиши ҳолати мавжуд бўлса, божхона қонунчилиги бузилиши бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ҳолат бўйича суднинг тегишли қарори чиққандан сўнг, унга кўра товар тақдири ҳал этилади.

Шунингдек, Божхона кодексининг 32-моддасига биноан, реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, Божхона кодекснинг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади.

Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан Божхона кодекси21-бобининг қоидаларига мувофиқ бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилиш товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олинмаган ҳолда амалга оширилади.

Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товарларни божхона ҳудудидан амалда олиб чиқиш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай амалга оширилади.

Шу билан бирга, Божхона кодексининг 33-моддасига кўра, товар ёки уни қайта ишлаш маҳсулоти божхона органи идентификация қила оладиган тақдирдагина 

товар реэкспорт қилинишига йўл қўйилади, бундан Божхона кодекси 

74-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида шикастланган ёки бузилган товарнинг реэкспортига йўл қўйилади, бундай ҳолат ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда йўл қўйилади:

контракт (шартнома, келишув) шартлари бажарилмаган бўлса;

товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товардан фойдаланиш зарур бўлган ҳоллар мустасно;

товар ўзгармаган ҳолатда турган бўлса, бундан унинг нуқсонлари аниқланган ҳоллар мустасно.

Шунингдек, Божхона кодексининг 132-моддасига биноан, товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган тегишли рухсатнома асосида амалга оширилади.

Божхона кодексининг 133-моддасига кўра товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати келтириб ўтилган. Унга кўра товарни божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади. Бунда илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан тегишли ваколатли органлар томонидан берилган, товарнинг қайтарилишига сабаб бўлган нуқсонлар ва бошқа ҳолатлар аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинган ҳолда ушбу ҳужжатлар тақдим этилади.

Товарни ушбу божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахсдан, юқорида келтириб ўтилган 133-модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга, шуни маълум қиламизки, Сизнинг мурожаатингизда кўрсатилган холат бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда маълумот берилишини маълум қиламиз.

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг