Orphus tizimi

Электрон хизматлар

Товарларни электрон шаклда декларациялаш

Хизмат номи: Товарларни электрон декларациялаш

Хизмат ҳақида Божхона постида расмийлаштириш учун божхона юк декларацияларини (БЮД) ёки божхона қийматига тузатишлар (БҚТ) киритиш шаклларини Ягона портал орқали ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда электрон тақдим этиш

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган хужжатлар: - Махсус дастур "е-БЮД1.5" (қўлланма) ёрдамида яратилган ХМL форматдаги БЮД ёки БҚТ шакли;

- Илова қиланадиган ҳужжатлар тўплами;*(Изоҳ: Ҳужжатлар божхона режими ва товар турига в.б. мувофиқ тақдим етилади. Божхона расмийлаштириши учун зарур бўлган ҳужжатларнинг умумий рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарорининг 2-иловасида рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда уларни тақдим этувчи ваколатли органларнинг рўйхати келтирилган)

Хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012-йил 18-июлдаги 4455-сон фармони;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисида” 2012-йил 29-декабрдаги 370-сон қарори

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014-йил 31-декабрдаги 376-сон қарори

Хизматни кўрсатишг нарҳи: Бепул

Хизматдан фойдаланувчилар тоифаси: Божхона расмийлашти-руви бўйича мутахассис- нинг малака аттестатига эга юридик шахслар

Хизмат кўрсатиш муддати: 3 иш кунида

Боғланиш: 120-76-00 (28-59, 28-38)

Сиз ушбу интерактив хизматдан фойдаланишингиз учун электрон рақамли имзога эга бўлишингиз лозим. Агар Сизда электрон рақамли имзо бўлса, унда ушбу ҳаволага ўтинг!


"ЭЛЕКТРОН ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ" ТИЗИМГА ЎТИШ


Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш ҳақида маълумот


Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожланиши ва тадбиркорларга кенг қулайликлар яратилишига катта эътибор берилмоқда. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада такомиллаштириш ва шаффофлаштиришга эришишда соҳага ахборот-коммуникация технологияларини ва интерактив хизматларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айниқса, тадбиркорларнинг божхона органига бормасдан туриб божхона соҳасига даҳлдор масалаларни Интернет тармоғи орқали ҳал қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сонли Фармонининг 5 банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 2013 йил 1 январдан бошлаб “Товарларни электрон декларациялаш” процедураси Интернет тармоғи орқали интерактив хизмат сифатида тақдим этила бошланди.

Божхона расмийлаштируви процедурасини электрон шаклда жорий этиш тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратади. Энг аввало, “Товарларни электрон декларациялаш” процедураси товарларни божхона расмийлаштируви жараёнида инсон омилини кескин камайтириш ҳамда божхона расмийлаштируви вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини беради.

Товарларни электрон шаклда расмийлаштириш жараёни тадбиркорга ўз идорасидан чиқмасдан туриб, божхона расмийлаштируви жараёнларини масофадан амалга ошириш имкониятини беради. Бу эса албатта тадбиркорнинг вақтини тежаб, молиявий харажатларининг ҳам қисқаришига олиб келади.

Аввало, бу усул технологик жараёни экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ бўлган, узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган йирик корхоналар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, расмийлаштирувнинг замонавий бу шакли уни янада тезлаштиришга ҳисса қўшади.

Қолаверса, божхоначилар учун соҳада кенг қўлайликлар туғдиради. Жумладан, иш вақти ва қоғоз сарфини тежашга ҳисса қўшади. Маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини янада енгилаштиради.

Муҳим жиҳатлардан яна бири шундаки, электрон декларациялашнинг жорий этилиши тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш, улар томонидан божхона қоидаларининг бузилишининг олдини олиш имконини ҳам бермоқда. Товарларни божхонада электрон шаклда расмийлаштириш натижасида тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва вақти тежалишига эришилмоқда. 


Товарларни электрон шаклда божхонада расмийлаштириш тартиби


Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштирувидан ўтказишда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис давлат божхона хизмати органларига товарларни божхона расмийлаштирувида танланган божхона режими бўйича қонунчиликда белгиланган рўйхат асосида зарур бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этади.

Ушбу жараёнлар икки босқичда амалга оширилиб, дастлабки босқичда ваколатли органлар томонидан амалдаги қонунчиликка кўра ва белгиланган муддатда рухсат берувчи ҳужжатлар берилади ва улар ЭДААТга киритилади. Низомда рухсат берувчи ҳужжатлар ҳамда уларни бериш ва киритиш учун ваколатли идоралар рўйхати илова қилинган.

Кейинги босқичда эса тайёрланган божхона юк декларацияси ва унга тегишли бўлган барча ҳужжатларнинг электрон шакллари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснингэлектрон рақамли имзоси билан интернетдаги ЭДААТ орқали божхона органларига юборилади. Агарда, БЮДга тегишли бошқа ҳужжатларнинг электрон шакллари мавжуд бўлмаса, уларнинг сканер қилинган нусхасини тақдим этиш мумкин. Шу ўринда қайд этиш жоизки, электрон декларацияларни сақлаш муддати божхона юк декларациясининг босма шаклини сақлаш муддатига мувофиқ келиши зарур.

Божхона органи ходими томонидан бир иш куни давомида электрон декларация тўғри тўлдирилганлиги кўздан кечирилади ва ҳужжатларнинг Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган форматларга мослиги текширилади.

Товарларни божхона кўригидан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган божхона ходими уч соат давомида уни ўтказиш вақти ва жойи ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, камчиликлар аниқланган ҳолатларда уларни бартараф этиш учун хатоликлар рўйхатини ўз ичига олган электрон хабар юборилади. Электрон декларацияда кўрсатилган маълумотлар божхона кўриги натижаларига мос келганида, расмийлаштириш жараёнлари ўрнатилган тартибда якунига етказилади. Яъни, электрон декларация маълумотлар базасида рўйхат рақами берилиб, қайд қилинади ва шу вақтдан бошлаб у юридик аҳамиятга эга ҳужжатга айланади.

Агарда божхона кўриги натижасида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, божхона органи қонунчиликда кўзда тутилган тартибда тегишли чораларни кўради.


Сиз ушбу интерактив хизматдан фойдаланишингиз учун электрон рақамли имзога эга бўлишингиз лозим. Агар Сизда электрон рақамли имзо бўлса, унда ушбу ҳаволага ўтинг!


"ЭЛЕКТРОН ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ" ТИЗИМГА ЎТИШ


Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига янада қулайлик яратиш, шунингдек божхона органлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматларни ягона манзилдан туриб, тақдим этиш мақсадида эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам “Божхона органларига электрон божхона юк декларацияларини тақдим қилиш” хизмати жорий қилинди.
Портал орқали ариза шакли тўлдирилади ҳамда унга “е-БЮД” дастури орқали аввалда тайёрланган Божхона юк декларациясининг электрон шакли илова қилинган ҳолда юборилади. Илова қилинган декларация Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши шарт.

  • Maxsus dastur yordamida yaratilgan XML formatdagi ByuD yoki BQT shaklini ko'chirib olish


Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “Божхона органларига электрон божхона юк декларацияларини тақдим қилиш” хизмати 


29596

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР