Orphus tizimi

Жисмоний шахслар учун

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун божхона қоидалари

Ўзбекистон Республикасидан чиқиш жойи ва вақти

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республиканинг барча чегара божхона постлари орқали республика ҳудудида чиқиб кетишлари мумкин.

Хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар республиканинг халқаро мақомга эга бўлган чегара божхона постлари орқали чиқиб кетишлари мумкин. Шу билан бирга, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон фуқаролари мазкур давлатлар билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимларга асосан белгиланган иккитомонлама чегара божхона постлари орқали харакатланишларига ҳам рухсат этилган.

Аэропорт ва чегара темир йўл чегара божхона постлари орқали барча давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиши мумкин.

халқаро мақомга эга бўлган чегара божхона постлари – барча давлат фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чегара божхона постлари.

икки томонлама чегара божхона постлариқўшни давлатлар билан имзоланган келишувларга мувофиқ белгиланган ва фақатгина аҳдлашувчи давлатлар фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган чегара божхона пости.

Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамда божхона постида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан божхона постлари орқали шахсларнинг ҳаракати чекланиши ёки вақтинчалик тўхтатилиши мумкин.

Чегара божхона постларининг иш вақтига қараб, шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан куннинг фақат ёруғ вақтида ёки сутка давомида чиқиб кетишлари мумкин. Чегара божхона постларининг иш вақти Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан имзоланган ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битимларига асосан белгиланади. Чегара божхона постлари дам олиш ва байрам кунлари ҳам белгиланган тартибда фаолият олиб боради.

Божхона идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар

Божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс томонидан божхона ходимига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- фуқаролик паспорти (фуқаролиги бўлмаган шахслар учун тегишли гувоҳнома);

- белгиланган тартибда тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси.

Йўловчи божхона декларацияси – жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ ёзма декларацияланиши лозим бўлган товарлар, транспорт воситалари ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, чет эл валютаси, валюта бойликлари ҳамда бошқа предметларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш мақсадида божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжат.

Божхона расмийлаштируви

Шахснинг қўл юкларини расмийлаштирувчи божхона пости ходими томонидан йўловчи божхона декларациясидаги маълумотлар ҳамда божхона назоратини амалга ошириш натижалари текширилиб, шахсий муҳр ва имзо қўйган ҳолда расмийлаштирилади.

Расмийлаштирилган йўловчи божхона декларацияси “Йўловчи божхона декларацияси” ААТ дастурига киритилади.

Шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган товар-моддий бойликлари қиймати 3000 (уч минг) АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлганда фақатгина божхона юк декларацияси расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.

Тариф бошқарув

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган шахслар томонидан олиб чиқилаётган товар-моддий бойликларига нисбатан экспорт божхона божлари қўлланилмайди.

Нотариф бошқарув

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан шахслар томонидан олиб чиқилаётган товар моддий бойликлар чегара божхона пости орқали олиб ўтилганда давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарларни республика ҳудудидан олиб чиқилиши чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.

Шунингдек, шахслар республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда олиб чиқилиши учун ваколатли органларнинг рухсатномалари талаб этиладиган товарларга (маданий бойликлар, ва бошқалар) тегишли рухсатномалар (лицензиялар) мавжудлиги назорати олиб борилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5286-сон Фармони 1-иловасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари асосида экспорт қилинадиган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланган.

Қуйидаги товарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари асосида экспорт қилинади:

- дон (буғдой, сули, арпа, гуруч, маккажўхори гречиха кабилар) маҳсулотлари (ТИФ ТН коди-10‎)

- нон маҳсулотлари (ундан тайёрланган кондитер маҳсулотлари, пирожнийлар, ўзи ишлаб чиқарган печеньелардан ташқари); (ТИФ ТН коди-1905‎‎)

- ун ва ёрмалар (ТИФ ТН коди - 110100-1106‎‎‎);

- ҳайвонлар ва қушлар (ТИФ ТН коди - 0101-0105, 01061910000, 01063910000‎‎);

- гўшт ва гўшт маҳсулотлари (ТИФ ТН коди - 0201-0210 (020753000 ташқари)‎);

- шакар (ТИФ ТН коди - 1701-1702‎‎);

- илмий, тарихий, маданий бадиий аҳамиятга эга бўлган тарихий буюмлар (картиналар, скульптура ва бошқалар) (ТИФ ТН коди - 97-группа)‎;

- ўсимлик ёғлари (ТИФ ТН коди - 1507, 1512 (1512111000, 1512211000 техникларидан ташқари), 1516‎‎);

- тери хом ашёси (ностандарт терилар ҳам), қоракўл ва тери-мўйна хом ашёси (ностандартлари ҳам) (ТИФ ТН коди-4101 — 4103, 4301-4302‎‎);

- рангли металл парчалари ва чиқиндилари (ТИФ ТН коди - 740400, 760200, 7802000000, 7902000000, 8002000000, 8101970000, 8102970000, 8103300000, 8104200000, 8105300000, 8106001000, 8107300000, 8108300000, 8109300000, 8110200000, 8111001900, 8112130000, 8112220000, 8112922001, 8112922009‎‎);

- пилла, хом ипак, пилла ва ипак чиқиндилари (ТИФ ТН коди -5001000000‎, 5002000000‎, 5003000000‎);

- полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари, қийқиндилари ва скрап (қиринди)лари (ТИФ ТН коди - 390760‎).

Қуйидаги товарларни олиб чиқишда ваколатли органларнинг тегишли рухсатномалари (лицензиялар) талаб этилади:

- гиёҳвандлик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб чиқилаётганда Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг тегишли рухсатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификатлар;

- озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар;

- маданий бойликларни олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган сертификат;

- ўқотар қурол ва патронларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи Президент Хавфсизлиги Хизмати томонидан берилган рухсатномалар;

- ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари, ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, ўлжалар, тулумлари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётганда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар;

- экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётганда унга берилган экологик сертификат.

Шу билан бирга, чегара божхона пости орқали олиб ўтилаётган айрим товарларга нисбатан ҳалқаро битимлар, амалдаги қонунчилик асосида бошқа чеклов ёки тақиқлар қўлланиши мумкин.

Божхона назорати

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган шахс ва унинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилиши лозим.

Шахс ва унинг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказишда божхона ходими қуйидаги божхона назорати шаклларининг барчасидан ёки бир нечтасидан фойдаланади (бунда, танланган шакл божхона қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш учун етарли бўлиши лозим):

- божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш (йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни текшириш);

- оғзаки сўраб-суриштириш (шахснинг ўзи билан бирга ёки қўл юклари орасида олиб чиқиш тақиқланган, чегараланган товарлар мавжуд ёхуд мавжуд эмаслигини, декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини сўраб-суриштириш);

- божхона кўригидан ўтказиш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланган ва чегараланган товарларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида шахс ва унинг қўл юкларини бевосита ва/ёки хизмат итлари ҳамда божхона назоратининг техник воситаларидан фойдаланган ҳолда кўрикдан ўтказиш);

- шахсни кўздан кечириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши тақиқланган ва декларацияда кўрсатилмаган товарларнинг мавжудлигини аниқлаш мақсадида бевосита шахсни кўздан кечириш);

- ҳисобга олиш (“Йўловчи божхона декларациялар” ААТ дастурига шахс тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали ҳисобга олиш).

Шунингдек, божхона ходими божхона кўригини амалга оширишда божхона назоратининг техник воситаларидан (рентген, металлодетектор ва бошқалар) фойдаланилади.

Валюта назорати

Нақд хорижий валюта бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади. 
Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:
резидент ҳисобланган жисмоний шахс томонидан - Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилган рухсатномаси асосида;
норезидент ҳисобланган жисмоний шахс томонидан - Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади, ушбу декларацияда нақд хорижий валюта суммаси олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта суммасидан кам бўлмаган миқдорда кўрсатилган бўлиши лозим.
норезидент ҳисобланган жисмоний шахс - республикада белгиланган тартибда ташкил қилинган мусобақалар, танлов ва олимпиадаларнинг совриндори ёки қатнашчи томонидан белгиланган суммадан ортиқча нақд хорижий валюта олиб чиқиб кетилаётганда нақд хорижий валюта олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат у томонидан ушбу нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш учун асос бўлади.
резидентлар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари; Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар
норезидентлар - резидент тушунчасига жавоб бермайдиган шахслар
Бунда жисмоний шахс томонидан олиб чиқиб кетилаётган 2000 (икки минг) АҚШ доллари эквивалентидан ортиқча миқдордаги нақд хорижий валюта унга декларация тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
Йўловчи божхона декларациясида олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта йўловчи божхона декларациясининг 5-бандида кўрсатилади.
Жисмоний шахснинг ҳохишига кўра:
– эквиваленти 2 000 (икки минг) АКШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валюта декларацияланиши мумкин;
– нақд хорижий валюта ТС-21 квитанцияси бўйича сақлаш учун божхона органига топширилиши мумкин. ТС-21 квитанцияси биринчи нусхаси жисмоний шахсга топширилади.
Нақд миллий валюта “сўм” бўйича
Жисмоний шахслар томонидан нақд миллий валюта “сўм”ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 
50 бараваридан ошмайдиган суммада рухсат этилади. 
Бунда энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан ортиқ миқдордаги нақд миллий валюта унга декларация тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ортиқча нақд миллий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бош бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий валютаси белгиланган меъёрдан ортиқча олиб кирилганда ТС-21 квитанцияси тўлдирилади.
Божхона назорати пайтида аниқланган қалбаки нақд валюталар ўтказилмайди, ушлаб қолинади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини кесиб ўтаётганда нақд хорижий ва миллий валюталарни ишончли ва тўғри декларацияланиши учун жавобгардир. 
Жисмоний шахс божхона органларининг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Йўловчи божхона декларациясини Сиз сайтимизнинг бош саҳифасидан кўчириб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 6 февраль куни “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3512 сонли қарорига кўра, жисмоний шахслар 3 000 АҚШ долларигача қийматдаги товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан олиб чиқишлари мумкинлиги белгиланди.

Аммо, айрим турдаги товарлар учун олиб чиқишнинг қуйидаги меъёрлари тасдиқланди:

гуруч – 3 кг.гача, нон маҳсулотлари – 5 кг.гача, гўшт ва гўшт маҳсулотлари – 2 кг.гача, шакар – 2 кг.гача, ўсимлик ёғи – 2 кг.гача, шунингдек янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва мевалар – 40 кг.гача.


5380

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР