Orphus tizimi

Боғланиш

Кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича статистик маълумотлар

Давлат божхона қўмитасига 2018 йилнинг 1-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, амалдаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талаблари ижроси бўйича давлат божхона хизмати органларида бир қатор амалий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитасида ўтказилаётган Ҳайъат ва ҳудудий божхона бошқармаларидаги кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали давлат божхона хизмати органларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, зарур бўлса муаллиф билан шахсан учрашувлар ташкил этилиб, муаммо ва масалалари ҳал этилмоқда.

Давлат божхона қўмитасига жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушаётган мурожаатларни амалдаги қонунчиликка қатъий амал қилган ҳолда, тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилишини ташкил этиш мақсадида Ҳайъат ва ҳудудий бошқармаларнинг Кенгаш йиғилишларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи кун тартибига киритилиб, амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб келинмоқда.

2018 йилнинг ўтган 1-чораги давомида ДБҚ Раиси қабулига 164 та фуқаролар қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг аксарият қисми 117 таси (71,3%) божхона органлари хизматига қайта тиклаш, 38 таси (23,1%) бошқа вилоятга ротация масаласи, 4 таси (2,4%) божхона расмийлаштируви, 3 таси (1,8%), ишга кириш 2 таси (1,2%) божхона пости ходимлари ҳатти-ҳаракатларидан норози эканлиги маълум қилинган.

Жорий йилнинг ўтган 1-чораги давомида, ДБҚга жисмоний ва юридик шахслардан жами 919 та (жисмоний шахслар 588 та, юридик шахслар 331 та) мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, хизматдан ноқонуний бўшатилганлиги ва хизматга қайта тиклаш тўғрисида 402 та (43,7%), божхона назоратини ўтказиш ва расмийлаштирув тўғрисида 188 та (20,4%), божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар тўғрисида 175 та (19%), бошқа масалалар 112 та (12%), божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича 30 та (3,2%) олиб қўйилган товар-моддий бойликлари ёки жарималарни қайтариш тўғрисида 12 та (1,3 %).

Назоратга олинган мурожаатларнинг 775 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 34 таси бўйича тегишли чоралар кўрилган, 11 таси рад этилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 январдан 31 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналари орқали жами 336 та мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг 588 таси (63,2 фоизи) жисмоний шахслардан, 331 таси (36,1 фоизи) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Келиб тушган урожаатларнинг 363 таси ёки 39,4% Жисмоний ва юридик шахсларни божхона расмийлаштируви ёхуд имтиёзлар билан боғлиқ масалаларни ташкил этди.

ДБҚ марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, қонуний ҳал этиш, уларга асосланган жавоб хатларини юбориш, шу билан бирга чуқур таҳлил қилиш, шикоятларни келиб чиқиш сабабларини ўрганиш (айниқса такрорий мурожаатларни), уларнинг олдини олиш ва келгусида такрорланмаслигини таъминлаш бўйича зарур тадбирлар кўрилмоқда.

ДБҚ Раиси ўринбосарлари ва Марказий аппарати тузилмаларининг мутасадди раҳбарлари ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари 2018 йилнинг ўтган даврида тасдиқланган жадвал асосида вилоятларга чиқиб, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчилар билан 35 дан ортиқ учрашувлар ўтказиб, божхона соҳасидаги янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларнинг қонуний ечимини топишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар мунтазам равишда таҳлил қилиниб, уларни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши доимий назорат қилинмоқда.

Давлат божхона қўмитаси


3314

Тадбиркорлар ва ТИФ иштирокчилари
учун доимий ишонч телефони

(8 371) 120-76-33

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ

ҲУДУДИЙ
БОШҚАРМАЛАР