
<1>
2007 – 2010
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОЖХОНА ХИЗМАТИ СТРАТЕГИЯСИ
Аҳамияти / вазифалари
Ўзбекистон Республикаси божхонаси юқори
малакали, ҳалол ва соф виждонли
шахсий таркиб ёрдамида; замонавий иш услублари, уйғунлашган
божхона тартиблари, ахборот технологиялари, хавф-хатарлар таҳлили ва
бошқаруви, бошқа муассасалар билан ўзаро ҳамкорликдаги халқаро
алоқалардан фойдаланган ҳолда, қуйидаги вазифаларни ўз
зиммасига олади:
Ҳалқаро ҳамкорлик, бошқа
ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатлар орқали, уйғунлашган
ахборот технологиялар, хавф-хатарни бошқариш ва таҳлили, божхона
процидураларидан фойдаланган ҳолда.
Ø халқаро
савдода республикамиз манфаатлари ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
Ø тадбиркорлар
учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат иқтисодиёти
ривожини янада рағбатлантириш;
Ø давлатни
ички бозори ва молиявий манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ø чегараларнинг
хавфсизлигини ва жамият муҳофа-засини таъминлашда фаол иштирок этиш;
Ø божхона
ҳудудида божхона назорати ва товар айланиши самарадорлигини ошириш;
Ø божхона
қонунчилиги бузилишини олдини олиш, бартараф этиш ва аниқлаш;
Истиқболдаги
кўриниш (кутилаётган натижа)
Ўзбекистон Республикаси божхонаси – замонавий, юқори малакали,
очиқ, илғор техника билан таъминланган, ўта ривожланган ташкилот
бўлиб, Ўзбекистон ва халқаро шерикларнинг ривожланиши учун соғлом,
фаровон жамиятни ҳимоя қилади ва унга хизмат кўрсатади,
чегараларимиз хавфсизлигини таъминлашга ҳамда ташқи иқтисодий
фаолият ривожига яқиндан кўмаклашади.
<next>
|